АсосийJamiyat

АҚШда COVID-19га қарши қайси вакцина фойдаланиш учун тавсия этилгани эълон қилинди

'АҚШда COVID-19га қарши қайси вакцина фойдаланиш учун тавсия этилгани эълон қилинди'ning rasmi

Овоз бериш натижаларига кўра АҚШ нинг озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (ФДА) экспертларининг маслаҳат кенгаши мамлакатда Johnson&Johnson таркибига кирувчи Janssen фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқилган COVID-19 га қарши вакцинани ишлатишни тавсия қилди. Бу ҳақда Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC2001 вакцина синовлари жараёнлари ҳақида хабар бериб борувчи Vaksinauz каналида хабар қилинди. 

ФДА бир неча кунда вакцинани фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун расман тасдиқлаши кутилмоқда. У ҳолда Қўшма Штатларда коронавирусга қарши жами 3 хил вакцина қўлланилади, қолган иккитаси Pfizer/BioNTech ва Moderna томонидан ишлаб чиқарилади.

    Бошқа янгиликлар