АсосийJamiyat

Чет элда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳам бу йилги президентлик сайловида қатнашадими?

'Чет элда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳам бу йилги президентлик сайловида қатнашадими?'ning rasmi

Амалдаги сайлов қонунчилигига кўра Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари тузилади. Сайлов участкаларидаги сайловчиларнинг рўйхати дипломатик ва бошқа ваколатхона бошлиқлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тузилади. Тузилган участка сайлов комиссиялари чет давлатларда турган фуқароларни сайловчилар рўйхати билан танишиш усули, жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилади.

Чет давлатларда турган фуқаролар ўзларини сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисида сайловдан 15 кун олдин ёзма шаклда Ўзбекистоннинг дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссияларига ёки Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин.

Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида овоз бериш сайлов куни ушбу сайлов участкалари жойлашган ердаги маҳаллий вақт билан соат 8:00 дан 20:00 гача ўтказилади.

 

    Бошқа янгиликлар