Жиззах вилоятида “Sumalak Party” ёшлар тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирдан кўзланган мақсад 2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан ёшларни миллий қадриятларга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш ҳамда улар иштирокида ички туризм салоҳиятини янада оширишдан иборатдир.

Тадбир Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси маслаҳатчиси Ўткир Саидов ва Ғаллаорол тумани ҳокими Жамолиддин Оқбоев томонидан очиб берилди.

“Жиззах вилоятида сўнгги йилларда барча соҳаларда ижобий ўзгаришлар сезилмоқда ва бунда туризм соҳаси муҳим ўрин эгалламоқда. Вилоятимизда туризмнинг барча турлари: агротуризм, экотуризм, гастрономик туризм, зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида қилинаётган чора-тадбирлар ўз самарасини кўрсатмоқда.
Бугун “Соҳибқирон дарвозаси” туризм объектида ўтказилаётган “Sumalak Party” ёшлар тарғибот тадбири ҳам ички туризм салоҳиятини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда уни ёшлар иштирокида нафақат республикамиз бўйлаб, балки бутун дунёга кенг тарғиб этилишида муҳим роль ўйнайди”, – деди Ғаллаорол тумани ҳокими Жамоллиддин Оқбоев. Шундан сўнг тадбирнинг бадиий қисмида миллий мусиқа садолари, ҳарбий оркестр жаранги, фольклор жамоалар чиқишлари, миллий спорт ўйинлари ва варраклар сайли ўтказилди.
Бундан ташқари, тадбир жаёнида бир қатор фаол тадбиркор аёлларга Жиззах вилоят Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси томонидан сертификат, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. Кечки байрам тадбири эса гулхан атрофида гитара садоси остида севимли қўшиқлар ижроси билан давом эттирилди, фонуслар ёшлар томонидан самога учирилди. “Sumalak Party” оқшоми меҳмонлар ва ёшларда унутиламас хотиралар қолдирди. Тайёр бўлган сумалак ташкилотчилар томонидан эсдалик сов-алари билан бирга хайрия сифатида Жиззах шаҳридаги 29-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва ички туризм таргиботини кенг оммага ёйиш мақсадида М39 йўлидаги сайёҳ ҳамда йўловчиларга тарқатилди.


Тадбир сўнгида Тузимни ривожлантириш давлат қўмитаси ва ҳудудий бошқарма жамоаси иштирокида “Sumalak Party” эстефетаси ташкил этилиб, унда "Uzbektourism_SumalakParty_in_Jizzakh" рукни остида челленж эълон қилинди ва ушбу челленж учун махсус капгир тайёрланиб, Жиззах вилояти Туризмни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Азиз Эгамбердиев томонидан кейинги ҳудудга чақириқ қилинди.






