АсосийDunyo

Бердимуҳамедов пойтахтнинг юбилейи куни туғилган биринчи чақалоққа Ашхабод деб исм қўйишни буюрди

'Бердимуҳамедов пойтахтнинг юбилейи куни туғилган биринчи чақалоққа Ашхабод деб исм қўйишни буюрди'ning rasmi

Туркманистон пойтахтнинг 140 йиллигини нишонлашга фаол тайёргарлик кўришни давом эттирмоқда. 26 февраль куни Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида Президент Гурбангули Бердимуҳамедов яна Aшхабоднинг юбилейига режалаштирилган тантаналар масалаларига катта эътибор қаратди, деб хабар беради ТДҲ давлат ахборот агентлигига таяниб Хроника Туркменистана хабар берди.

Байрам шарафига бир қатор янги бинолар очилади, консертлар ва кўргазмалар ташкил этилади, филмлар суратга олинади ва 400 та янги шаҳар автобуслари йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, Бердимуҳаммедов 25 майда туғилган биринчи ўғил болага Пайтагт (пойтахт) ёки Aшхабод исмини, қизга Мержен (марварид) ёки май исмини беришни буюрди.

"Бу пойтахтга муҳаббат, унинг тарихига ҳурмат, халқнинг бахтли ҳаётидан ғурурланишни англашнинг ўзига хос белгиси бўлади"–, деди президент.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар