АсосийЖАМИЯТ

«Заковат»нинг рус тилидаги лигаси ташкил этилади

Бугун, 1 март куни «Заковат» интеллектуал клубининг асосий ташкилотчилари йиғилишди. Бу ҳа...

'«Заковат»нинг рус тилидаги лигаси ташкил этилади'ning rasmi

Бугун, 1 март куни «Заковат» интеллектуал клубининг асосий ташкилотчилари йиғилишди. Бу ҳақда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов маълум қилди.

Йиғилишда «Заковат»нинг рус тилидаги лигасини ҳам ташкил қилиш масаласини кўриб чиқилди.

Никита Макаренко «Заковат»нинг рус лигаси PR директори этиб, Ян Садковский эса рус лигасининг координатори сифатида бир овоздан маъқулланди.

«Заковат»нинг рус тилида бўлиб ўтадиган лигасига рўйхатдан ўтиш кунлари, муддати ва тадбирларни ўтказиш графиги тез кунда эълон қилинади.

    Бошқа янгиликлар