АсосийЖАМИЯТ

Бугун тадбир сабаб Тошкентнинг иккита катта кўчаси вақтинча ёпилади

“Ёшлар билан 100 кун!” лойиҳаси, “Қадрият, урф-одат, анъана, маҳалла ва ёшлар” акцияси дои...

'Бугун тадбир сабаб Тошкентнинг иккита катта кўчаси вақтинча ёпилади'ning rasmi

“Ёшлар билан 100 кун!” лойиҳаси, “Қадрият, урф-одат, анъана, маҳалла ва ёшлар” акцияси доирасида жорий йилнинг 2 март куни соат 16:00 да 144-сонли умумий ўрта таълим мактабидан “Eko house” турар-жой мажмуаси (собиқ ЙҲХБ биноси) гача “Соғлом ҳаёт сари” югуриш марафони бўлиб ўтади.

Яккасарой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур тадбир муносабати билан бугун, 2 март куни соат 16:00 дан 18:00 гача Муқимий ва Нукус кўчалари “Соғлом ҳаёт сари” югуриш марафон тадбири учун вақтинчалик ёпилади.

" Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллар орқали ҳаракатланишни тавсия этамиз", - дейилади хабарда

    Бошқа янгиликлар