Ботир Зарипов 2 март кунини эрта тонгдан Олот тумани "Давлатбой" маҳалласидаги штабда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишидан бошлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати махабар бермоқда.
Маълум қилинишича, айни пайтда мазкур вагон — штаб Олот тумани "Давлатбой" маҳалласида жойлаштирилган. Ботир Зарипов шу ерда яшаб, олотликларнинг муаммоларини ўрганмоқда. Уларни ҳал этиш чораларини кўрмоқда.









