АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон ёшларининг сара мақолалари жамланган “Умид ёғдуси" тўплами нашрдан чиқди

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш...

'Ўзбекистон ёшларининг сара мақолалари жамланган “Умид ёғдуси" тўплами нашрдан чиқди'ning rasmi

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган  “Ёш юраклар садоси” лойиҳаси доирасида навбатдаги “Умид ёғдуси”   тўпламини нашрдан чиқарди.

Миллий матбуот марказида ушбу китобнинг тақдимоти ҳамда тўпламга киритилган ижодкорлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди. 

«Ёш юраклар садоси» лойиҳаси доирасида навбатдаги «Умид ёғдуси» тўпламига 2020 йилда коронавирус пандемиясига қарши кураш, рўй берган табиий ва техноген офатларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлар, бу жараёнда меҳр-оқибат, сабр-тоқат, бирдамлик, ҳамжиҳатлик ва саховатпешалик каби халқимизга хос бўлган қадриятларнинг ўрни ва аҳамияти, бугунги куннинг қаҳрамонлари – шифокорлар ва халқимиз манфаатлари йўлида мураккаб карантин шароитида ҳам ўз фаолиятини тўхтатмаган фидойи инсонлар ҳақидаги энг сара мақолалар киритилган.

Тадбир сўнгида иштирокчи ва муаллифларга китоблар тарқатилди.

    Бошқа янгиликлар