АсосийJamiyat

Тошкент вилояти ҳокимининг уйида чироқ ўчди

'Тошкент вилояти ҳокимининг уйида чироқ ўчди'ning rasmi

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Даврон Ҳидоятов хизмат уйига чироқ ўчганини маълум қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

«Суриштирсам, қарздорлик бор экан. Мендан аввал бу уйда яшаганлар электр ҳақини тўламаган. Менга айтишдики, фармойиш билан ҳокимият ҳисобидан бу қарздорликни бартараф этиш мумкин... Нега?

Ҳокимият уй-жой билан таъминлаши мумкиндир, лекин коммунал хизматга тўловни у ҳоким бўладими, прокурор бўладими, шахсан ўзи амалга ошириши керак. Нега амалдор ишлатган электр бюджетдан, халқ пулидан қопланиши керак? Мен бунақа фармойишларга қўл қўймайман», деган Даврон Ҳидоято.

Бошқа янгиликлар