Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ж.А. фуқаро А.ни Қибрай тумани ҳудудидан аукцион орқали арзон нархларда 2 гектар ер майдонини олиб беришга ишонтириб, эвазига унинг 55 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






