1

Тошкентда "Овозсиз фильмлар фестивали" бўлиб ўтади

МАДАНИЯТ 04.03.2021, 12:38
Тошкентда "Овозсиз фильмлар фестивали" бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 10-14 март кунлари Ёшлар ижод саройида «Ўзбеккино» МА ва Гёте институти ҳамкорлигида  «Овозсиз фильмлар фестивали» ўтказилади. Бу ҳақда   “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Мазкур фестивалда ўзбек ва немис киносининг овозсиз классик фильмларидан намуналар намойиш этилади. Фильмлар «Сафо» гуруҳининг жонли ижродаги мусиқалари жўрлигида ҳавола қилинади.  

Фестивалнинг илк куни Гёте институтида “Республика кинофонди” ДУК директори Элжон Аббасов ва  киношунос Нигора Каримовалар иштирокида «Кинолекторий» ҳужжатли медиа лойиҳасининг тақдимоти ўтказилади.

Фестиваль дастуридан "Ўлим минораси", "Шаҳзода Аҳмаднинг саргузаштлари" ва "Мохов" фильмлари ўрин олган.  

Сеансларга кириш бепул.  

️Чипталар ва бошқа маълумотлар бўйича қуйидаги рақамга мурожаат қилишингиз мумкин: (97) 4551768

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1