1

Улуғбек Рустамов: “Муқимий илмли ва халқпарвар инсон бўлган"

МАДАНИЯТ 04.03.2021, 16:23
Улуғбек Рустамов: “Муқимий илмли ва халқпарвар инсон бўлган"

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Ўзбекфильм”  ДУК томонидан Фотиҳ Жалолов режиссёрлигида "Муқимий" тарихий-бадиий фильмининг тасвирга олиш ишлари якунланиб, ҳозирда премьерага тайёргарлик кўрилмоқда. Бу  ҳақда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Фильмда Муқимий образини яратган ёш, маҳоратли актёр Улуғбек Рустамов қаҳрамони ҳақида  гапириб берди:

– Ҳар бир актёрда тарихий асарда ишлаш, тарихий образ яратиш орзуси бўлади. Менда ҳам шундай ният бор эди ва ниҳоят орзуйим амалга ошди.

Очиғи, аввал Муқимий шахси ва ҳаёти ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасдим. Фильм суратга олина бошлагач, образ устида ишлаш жараёни бироз қийин кечди,  аммо суратга олиш жараёнлари вақтида қаҳрамоним ҳақида кўп маълумотларга эга бўлдим. Муқимий моҳир хаттот бўлиш билан бирга, хокисор, илмли, халқпарвар инсон ва халқ маънавияти, маърифати учун курашган, умрини эзгу амалларга бағишлаган шахс бўлган. Фильмда унинг шахси ва характери очиб берилади.

Тез кунларда намойиши кутилаётган "Муқимий" фильмида ролларни Беҳзод Ҳамроев, Адиз Ражабов, Маржона Умжонова, Наргиза Маткаримова, Маърифат Ортиқова, Гулруҳ Пирназарова, Улуғбек Рустамов ва бошқалар ижро этишган.

Фильм постановкачи режиссёри Фотиҳ Жалолов, сценарий муаллифи Рустам Жабборов, постановкачи оператор Музаффар Юсупов, постановкачи рассом Алишер Умрзоқов, либослар бўйича рассом Анастасия Рейм, композитор Тоир Қўзиев, картина директори Шаҳноза Сирожиддинова.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1