АсосийJamiyat

Касби туман 11-ИДУМ ўқувчиларига ваъда қилинган стипендиялар топширилди

'Касби туман 11-ИДУМ ўқувчиларига ваъда қилинган стипендиялар топширилди'ning rasmi

Аввалроқ, Қашқадарё вилояти Касби туманида жойлашган 11-Ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби ўқувчилари учун стипендия жорий қилингани ҳақида хабар берган эдик. 

Мактаб маъмуриятининг "Даракчи"га маълум қилишича, ҳомийлар, собиқ битирувчилар, ота-оналар ва устозлар ташаббуси билан жорий қилинган стипендия мактабнинг 25 нафар энг аълочи ўқувчиларига топширилди. 

"Стипендия жорий қилишдан мақсад ўқувчиларни илмга нисбатан руҳлантириш, яхши билим ва тафаккурнинг ортидан ҳалол даромад топишга ўргатиш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, кам даромадли, аммо илмга чанқоқ оилалар фарзандларини оз бўлсада моддий жиҳатдан қўллаб қувватлаш, чекка ҳудудлардан(мактаб биносидан 25-30 км масофадан)қатнаб ўқийдиган ўқувчилар оилаларига ёрдам кўрсатиш",–дейди мактаб директори Азизжон Камолов. 

Маълумот учун, жорий йилнинг февраль ойида Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Н.Абдуллаханов Наманган шаҳридаги 46-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари учун “сенатор стипендияси”ни таъсис этган эди.

Бошқа янгиликлар