1

Тошкентда 59 миллион сўмлик аксессуар ўғирлаб кетилди

ЖИНОЯТ 04.03.2021, 19:26
Тошкентда 59 миллион сўмлик аксессуар ўғирлаб кетилди

21 февраль кунидан 22 февраль кунига ўтар кечаси номаълум шахслар  Юқоричирчиқ тумани Янгибозор деҳқон бозори ҳудудида жойлашган маиший хизмат ва аксессуарлар савдо дўконининг кириш эшигининг қулфини бузиш йўли орқали кириб, у ерда бўлган 32 ёшли Шерали Б.,га тегишли жами 59 080 000 сўмлик аксессуар буюмларни ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари жараёнида, ушбу жиноятни 11-синф ўқувчиси 18 ёшли Иброҳим М., ва вояга етмаган 9-синф ўқувчиси 16 ёшли Оғабек У.,лар содир этганликлари аниқланиб, процессуал тартибда ушланиб, бир нечта аксессуар буюмлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Иброҳим М., ва Оғабек У.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б, в, г” бандлари (Ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1