1

Ижодкор талабалар фильмларга жалб этилади

МАДАНИЯТ 05.03.2021, 08:46
Ижодкор талабалар фильмларга жалб этилади

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ижро аппарати раҳбари Элдар Юлдашев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ташриф буюриб, ижодкор талабалар билан учрашди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” МА Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш масалаларига бағишланган йиғилиш Баёни”га мувофиқ, Давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб фильмларни ишлаб чиқариш учун институтда турли йўналишда таҳсил олаётган ижодкор талабалар ҳамкорликка чақирилди.  

Институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Элдор Шермонов, “Овоз режиссёрлиги ва оператор маҳорати” кафедраси мудири Иқбол Мелиқўзиев ҳамда ижодкор талабалар билан янги фильмлар бўйича суҳбатлар олиб борилди. “Ўзбеккино” МАда ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган “Дебют” ижодкор ёшлар кинофестивалининг бу йилги фильмлари давлат мустақилигининг 30 йиллик байрамига бағишланади.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1