1

Хонанда Гулбаҳор Эрқулованинг иккинчи марта “Дўстлик” ордени билан мукофотлангани ҳақидаги хабарларга вазирлик муносабат билдирди

МАДАНИЯТ 05.03.2021, 08:51
Хонанда Гулбаҳор Эрқулованинг иккинчи марта “Дўстлик” ордени билан мукофотлангани ҳақидаги хабарларга вазирлик муносабат билдирди

Кеча, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига кўра бир гуруҳ аёллар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланганлиги эълон қилинди.

Фармонга кўра, хонанда Гулбаҳор Эрқулова ҳам давлатимизнинг юксак “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.  

Мазкур хабар ортидан интернет тармоқларида Гулбаҳор Эрқулова бу орден билан иккинчи бор мукофотланганлиги ҳақида муҳокамалар пайдо бўлди. Ҳолатга Маданият вазирлиги муносабат билдирди. 

"Хонанда Гулбаҳор Эрқулова “Дўстлик” ордени билан иккинчи бор мукофотланганлиги хусусидаги баҳс-мунозаралар асоссиз эканлигини маълум қиламиз", - дейилади хабарда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1