1

Отабек Умаровнинг аҳволи қандай? Маълум қилинишича у ҳозир...

ЖАМИЯТ 05.03.2021, 13:10
Отабек Умаровнинг аҳволи қандай? Маълум қилинишича у ҳозир...

Оммавий ахборот воситаларида президентнинг куёви Отабек Умаров деярли уч ҳафта олдин мотоциклда ЙТҲга учрагани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Маълумотларга кўра, у Жанубий Кореяда даволанмоқда:

13 февраль куни Пушкин метросининг атрофида кечки соат 18:00 - 18:30 ларда  содир бўлган ЙТҲ Отабек Умаров мотоцикли билан келиб урилган Epica автомобилининг эгаси Бобир Маматов бўлган.

"ГАИ ходимлари келди, олиб кетди" деган хабарларнинг барчаси ёлғон ҳисобланади, - деди Б.Маматов - Асосийси, мени ўлганим ҳам ёлғон. Оллоҳга минг шукур мен соппа-соғман.

Ижтимоий тармоқларда ўзим ҳақимда турли ёлғон маълумотларни эшитдим, ўқидим. Ростини айтсам, Отабек Умаровни ўзим машинамда касалхонага олиб борганман. У хавотир оладиган даражада оғир жароҳатланмаган эди.

Отабек Умаровнинг яқинлари берган маълумотга кўра, у ҳозирда Жанубий Кореяда даволанмоқда. 

 «Газета.uz»нинг ёзишича, таҳририят ЙТҲ тавсилотлари борасида президент маъмурияти, ССВ ва Тошкент ИИБга сўровлари юборган, аммо уларнинг бари жавобсиз қолган. Ҳодиса ҳақида ҳозирча расмий хабарлар берилмаган.

Расмий маълумотларнинг мавжуд эмаслиги фонида, воқеа содир бўлганида жароҳат олган Epica автомобили ҳайдовчисининг ўлими ҳақида миш-мишлар тарқалди. Ўзини ушбу автомобиль ҳайдовчиси деб таништирган Бобур Маматов «Korrespondent»га берган интервьюсида ушбу маълумотни рад этди. Шунингдек, у ўзи мотоцикл ҳайдовчисини касалхонага олиб борганини айтиб, ўша пайтда у ким эканлигини билмаганлигини таъкидлади.

Мустақиллик шоҳ кўчасида мотоциклларнинг ҳаракати тақиқланган.

Бугун, 5 март куни депутат Расул Кушербаев ўзининг Telegram-каналида, «истаймизми йўқми ҳар қандай ахборот текширилиши билан ўз ҳаққоний қийматига эга», деб ёзди. «Бирор расмий идоранинг маълумоти эълон қилинмагунча турли таҳмин ва фикрларни асос ёҳуд юридик факт сифатида қабул қилиб бўлмайди».

Депутатнинг фикрича, Отабек Умаровнинг соғлиги масаласи сўнгги вақтларда кўпроқ сиёсий қолипга кўчирилмоқда: 

«Ҳурматли Отабек Умаровнинг соғлиги масаласи ҳам афсуски сўнгги вақтларда кўпроқ сиёсий қолипга кўчирилаяпти? Очиғи тушунмаяпман: бир кишининг автоҳалокатга учраши ва даволаниши шунчалар ғайритабиий ходисами.», — дея қўшимча қилиб, Отабек Умаровга соғлиқ тилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1