1

Пулини кўчада алмаштирмоқчи бўлган фуқаро чув тушди

ЖИНОЯТ 05.03.2021, 13:30
Пулини кўчада алмаштирмоқчи бўлган фуқаро чув тушди

Тошкентда капитални алмаштириб бераман деб талончилик қилган шахслар қидирилмоқда. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати маълум қилди.

27 февраль куни соат 19:30 ларда номаълум шахслар Сергели тумани Янги Сергели кўчасида жойлашган "Mustang" АЁҚШ олдида 24 ёшли Аҳад М.,га 3 000 АҚШ долларини Хитой пул бирлиги "юань"га алмаштириб беришга келишиб, улардан бири 3 000 АҚШ долларини санаб олаётган вақтида ёнидаги шериги Аҳад М.,нинг юз қисмига қўли билан бир маротаба уриб, ушбу пулларни қўлга киритиб ҳодиса жойидан қочиб кетган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари жараёнида, ушбу жиноятни 21 ёшли Абдулбоқий А., "Лазиз" ва "Шаҳбоз" исмли шахслар содир қилганликлари аниқланиб,  Абдулбоқий А., жами 800 АҚШ доллар пул маблағлари билан ушланиб, ушбу пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Абдулбоқий А., "Лазиз" ва "Шаҳбоз" исмли шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда "Лазиз" ва "Шаҳбоз" исмли шахсларни ушлаш чоралари кўрилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1