1

“Сабот” фильми Марказий Осиёда намойиш этилади

МАДАНИЯТ 05.03.2021, 13:50
“Сабот” фильми  Марказий Осиёда  намойиш этилади

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан режиссёр Рашид Маликов томонидан суратга олинган “Сабот” бадиий фильми  Марказий Осиё киносининг уч кунлик онлайн-намойишларида  иштирок этади.

Мазкур намойишлар Наврўз  байрами арафаси 21 март куни Бельгиянинг  "BOZAR" санъат маркази томонидан ўтказилади.

Томошабинларни фильм режиссёрлар билан таништириш учун кинотанқидчи  ва Марказий Осиё киноси бўйича эксперт Бирги Боймерс ZOOM конференцияси 4 март куни тўрт режиссёр Шарипа Уразбаева (Қозоғистон), Рашид Маликов (Ўзбекистон), Елизавета Стишова (Қирғизистон) ва Сафар Хакдодов (Тожикистон) билан суҳбатлашди.

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги Ахборот хизмати

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1