АсосийJamiyat

Андижонда ишлаб чиқариш объектида ёнғин юзага келди (видео)

'Андижонда ишлаб чиқариш объектида ёнғин юзага келди (видео)'ning rasmi

Андижон вилоятида ФВВ ёнғин-қутқарувчилари ишлаб чиқариш объектидаги ёнғинни бартараф этди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.

Қайд этилишича, ёнғин жорий йилнинг 5 март куни, соат 08:21 да, Андижон шаҳрининг Чинобод кўчасида жойлашган синтефон ишлаб чиқариш объектида юзага келган.

Деярли 3 дақиқа ичида ФВВнинг ҳудудий бошқармасидан 10 та ёнғин ўчириш экипажи воқеа жойига етиб келган. Ёнғин тахминан 200 квадрат метрни ташкил этган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида қисқа вақт ичида ёнғин бартараф этилиб, минг квадрат метрдан ортиқ қисми сақланиб қолинган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар