АсосийJinoyat

Шўрчи туманида "бола пули тўғирлаб бераман" деб таъмагирлик қилган аёлга жиноят иши очилди

'Шўрчи туманида "бола пули тўғирлаб бераман" деб таъмагирлик қилган аёлга жиноят иши очилди'ning rasmi

Шўрчи туманидаги “Жарқишлоқ” маҳалласида яшовчи Озода (исмлар ўзгартирилган) фарзанди учун икки ёшгача бола парвариши учун нафақа пулини олиш мақсадида, туман пенсия жамғармаси бўлими собиқ бош ҳуқуқшунос маслаҳатчиси Наргизага мурожаат қилади.

Насиба эса тайёр хўрак топилганидан фойдаланмоқчи бўлади. У нафақа пулини тайинлаб беришни ваъда қилади, албатта, фақат таъма эвазига.

Озода унинг гапларини эри Одилжонга айтади. Одилжон эса бу ҳақида ҳуқуқ тартибот идораларига мурожаат қилади.

Департаментнинг туман бўлими, туман прокуратураси ва туман ИИБ ходимлари томонидан туманнинг “Кўклам” МФЙ ҳудудида жойлашган Шўрчи тумани пенсия жамғармасида ўтказилган тезкор тадбирда маслаҳатчи Наргиза 450 минг сўм пулни олган вақтида ашёвий далил билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар