АсосийЖАМИЯТ

Бепул намойишлар, кўргазмалар ва телевизион премьералар – "Ўзбеккино" 8 март муносабати билан акция эълон қилади

8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан "Ўзбеккино" Миллий агентлиги бир қатор...

'Бепул намойишлар, кўргазмалар ва телевизион премьералар – "Ўзбеккино" 8 март муносабати билан акция эълон қилади'ning rasmi

8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан "Ўзбеккино" Миллий агентлиги бир қатор премьера ва бепул намойишларни режалаштирган. Бу ҳақда агентлик Ахборот хизмати хабар берди.

Хусусан, Ўзбекистон ва Татаристон киноижодкорлари ҳамкорлигида Рашид Маликов ва Ильфат Камалиев томонидан суратга олинган "Сумбул" фильми 6 март кунидан бошлаб катта экранларда намойиш этилади. Фильмни 7-9 март кунлари кинотеатрларда юртимиз хотин-қизлари бепул томоша қилишлари мумкин.

8 март куни режиссёр Аюб Шаҳобиддинов томонидан суратга олинган "Рангсиз тушлар" фильмининг юртимиз телеканалларида миллий телевизион премьераси ўтказилади. Фильм бир қатор нуфузли халқаро кинофестивалларда иштирок этган. Бангладешда ўтказилган фестивалда "Энг яхши сценарий" номинация бўйича ғолиб бўлган.

Шунингдек, байрам кунлари сўнгги 10 йилликда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган 10дан ортиқ фильмларнинг телевизион намойиши ҳам бўлади. Улар қаторидан “Паризод”, “Кечиккан ҳаёт”, “Опа”, “Сарвқомат дилбарим”, “Иссиқ нон”, “Саид билан Саида”,  “Тенгиз” каби бадиий фильмлар ва “Оксана Чусовитина”, “Лола Муродова” каби ҳужжатли фильмлар ҳам ўрин олган.

Бундан ташқари,  Россия давлат фильм фондидан ноёб негативлари қайтарилган "Келинлар қўзғолони" фильмининг ҳам илк телевизион намойиши бўлиб ўтади.

5-11 март кунлари эса Агентлик билан ҳамкорликда Ёшлар ижод саройида таниқли ўзбек рассоми, академик, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Бахтиёр Назаровнинг аёлларга бағишланган "Аёл мадҳияси"  номли кўргазмаси ўтказилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Банкоматлардаги носозликлар учун банклар жаримага тортилади'ning rasmi

ЖАМИЯТ 14.06.2026 16:11

Банкоматлардаги носозликлар учун банклар жаримага тортилади

Марказий банк 6 августдан бошлаб банкоматлар орқали нақд пул ечишдаги узилишлар учун тижорат банкларига молиявий жарималар қўллайди.

'Ўзбекистонда эски машиналарни утилизация қилиш тизими жорий этилади'ning rasmi

ЖАМИЯТ 14.06.2026 13:18

Ўзбекистонда эски машиналарни утилизация қилиш тизими жорий этилади

30 йилдан ошган автомобилларга ҳар йили 12,3 млн сўм экологик компенсация тўлови жорий этилиши мумкин.

'Ортиқча шовқинга қарши янги чекловлар жорий этилди'ning rasmi

ЖАМИЯТ 14.06.2026 09:06

Ортиқча шовқинга қарши янги чекловлар жорий этилди

Ҳужжатга кўра, шовқин туфайли зарар кўрган фуқароларга компенсация тўлаш механизмлари жорий этилиши мумкин.

'Андижондаги ҳодиса: ФВВ иддаоларни рад этди'ning rasmi

ЖАМИЯТ 14.06.2026 06:50

Андижондаги ҳодиса: ФВВ иддаоларни рад этди

Андижон вилояти Марҳамат туманида жойлашган тиббиёт бирлашмаси ҳудудида 4 нафар ходим қудуқдаги газдан заҳарланиб ҳалок бўлгани билан боғлиқ ҳолат юзасидан ФВВ муносабат билдирди.

'Ўзбекистонда 6 нафар топ-блогер 3 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўламагани аниқланди'ning rasmi

ЖАМИЯТ 14.06.2026 06:28

Ўзбекистонда 6 нафар топ-блогер 3 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўламагани аниқланди

Блогерларга фаолиятини амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш учун 3 ой муҳлат берилди.

'Пора ва фирибгарлик учун жазо кучайтирилмоқда'ning rasmi

ЖАМИЯТ 14.06.2026 05:21

Пора ва фирибгарлик учун жазо кучайтирилмоқда

Порахўрлик жинояти учун ҳукм қилинганлар муддатидан илгари шартли равишда озод этилмайди.