АсосийJamiyat

"Ёшлар дафтари"га киритилганлар ҳақида маълумот берилди

'"Ёшлар дафтари"га киритилганлар ҳақида маълумот берилди'ning rasmi

682 787 нафар йигит-қиз «Ёшлар дафтари»га киритилди — улар қандай ёрдамга муҳтож? Бугун, 5 март куни АОКАда ўтказилган брифингда Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров мавзу юзасидан изоҳ берди:

«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг муаммолари таҳлил қилинганда, 293 956 нафари ишлаш, 108 367 нафари тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, 75 850 нафари тадбиркорларга бириктириш, 75 850 нафари касб-ҳунарга ўқиш, 110 399 нафари ижтимоий, иқтисодий ва психологик ёрдамга муҳтож, 35 475 нафари «устоз-шогирд» анъанаси доирасида уста-ҳунармандларга бириктириш истагини билдирган.

2021 йил 1 март кунига қадар, «Ёшлар дафтари»га киритилган 38 983 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди.

«Ёшлар дафтари» билан ишлаш электронлаштирилади ҳамда бу бўйича «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий аппарат комплекси негизида яратилган daftar.mehnat.uz ягона электрон платформаси имкоянитларидан кенг фойдаланилади.

Олий таълим муассасаларида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган чин етим, ногирон, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ва Меҳрибонлик уйида тарбияланган, боқувчисини йўқотган 127 нафар талабанинг 350 млн сўмлик тўлов шартнома маблағлари тўлаб берилди».

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар