1

“Аёл мадҳияси” кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

МАДАНИЯТ 05.03.2021, 21:42
“Аёл мадҳияси” кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Бугун Ёшлар ижод саройида таниқли ўзбек рассоми, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Бахтиёр Назаровнинг аёлларга бағишланган "Аёл мадҳияси" номли кўргазмасининг очилиш маросими ўтказилди.  

Маросимда Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги Акмаль  Нуритдинов, академик Владимир Бурмакин, санъатшунос  Эльмира Ахмедова шунингдек, соҳа мутахассислари, журналистлар ва турли ёшдаги санъат ихлосмандлари иштирок этишди.

Мазкур кўргазмадан рассом томонидан яратилган аёлларнинг портретлари ўрин олган.  

Бугунги кўргазмада саньат ихлосмандлари рассомнинг бетакрор ижод йўли, ундаги аёл образига бўлган ёндашувнинг нозик қирралари ҳақида илиқ фикрлар билдиришди.  

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги,  Ўзбекистон Бадиий Академияси  ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур кўргазма 11 мартгача давом этади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1