Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 28.10.202019 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор М.Бдан ундирувчи маъсулияти чекланган жамият фойдасига қарздорлик ундириши белгиланган. Бу ҳақда МИБ "Даракчи"га хабар берди.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Урганч тумани бўлими иш юритувга келиб тушган кундан ижро иши юритуви қўзғатилган ва қарор нусхаси тарафларга юборилган.
Қарздорлик вақтида тўламасдан келганлиги сабабли ижро иши доирасида Бюронинг Урганч тумани бўлими ходимлари томонидан қарздорнинг барча йўналишларига чекловлар қўйиб, унга тегишли бўлган “COBALT” русумли автотранспорт воситасига нисбатан 2020 йилнинг йилнинг 12 январь куни қидирув эълон қилинган.
Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур транспорт воситаси Хоразм вилояти, Хива тумани, Қорақум қишлоғи худудидаги хонадонда турганлиги аниқланиб, вақтинча сақлаш мақсадида Хива шаҳрида жойлашган ЙПХ масканига олиб борилиб, транспорт воситаси хатланди.
Ҳозирда, Бюронинг Урганч тумани шаҳар бўлими томонидан ижро иши юзасидан қарздорликни бартараф қилиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.