АсосийJinoyat

Сергелида сохта маҳалла раиси фош этилди. У имтиёзли нархларда турар-жой хонадони олиб бермоқчи бўлган

'Сергелида сохта маҳалла раиси фош этилди. У имтиёзли нархларда турар-жой хонадони олиб бермоқчи бўлган'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Г. фуқаро Н.Н.га ўзини Сергели туманидаги маҳаллалардан бирининг раиси сифатида таништириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали тумандаги  кам таъминланганлар учун қурилган кўп қаватли уйлардан 3 та хонадонни имтиёзли нархларда олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 9 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар