Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида 2021 йил 6 март, шанба куни истеъмолга яроқсиз 800 киллограмм гўшт олиб кетаётган «Cobalt» ҳайдовчиси ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, тумандаги «Умакай» ЙПХ масканида соат 03:10 ларда Қашқадарё–Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келган, Косон туманида яшовчи А.Б. бошқарувидаги «Cobalt» тўхтатилиб, текширилган. Шинанинг салони ва юкхонаси кўздан кечирилганда, ветеринария маълумотномаларисиз қора целлофан пакет ва қоғоз қутиларда суяксиз жами 800 килограмм оғирликдаги гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланган.


Гўшт маҳсулотлари Чироқчи туман озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лобораториясида текширилганда, истеъмолга яроқсизлиги маълум бўлган. Шундан сўнг улар ёқиб юборилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






