АсосийЖамият

Қашқадарёда «Nexia» ҳалокатга учраб, ёниб кетди

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 2021 йил 3 март куни «Nexia» ҳалокатга учраб, ёниб кетган...

'Қашқадарёда «Nexia» ҳалокатга учраб, ёниб кетди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 2021 йил 3 март куни «Nexia» ҳалокатга учраб, ёниб кетган ва воқеа жойида уч йигит ҳалок бўлган. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 04:45 атрофида, Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ навбатчилик қисмига ҳодиса ҳақида хабар келиб тушган. Унга кўра, Ғузор тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган М-39 Тошкент–Термиз автомобиль йўлининг 1240 километрида, Термиз–Тошкент йўналишида 22 ёшли ҳайдовчи П.З «Nexia»ни бошқариб келаётиб, бошқарувни йўқотган. Оқибатда йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, автомобилда ёнғин келиб чиққан.

Оқибатда ҳайдовчи П.З. ва унинг автомобилида бўлган йўловчилар, Т.А. ва Б.Б. воқеа жойида ёнғиндан куйиб вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Ғузор туман ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар