АсосийJamiyat

Андижонда “Ўзархив” агентлиги тизимида фаолият юритувчи қизлар ўртасида “Балли қизлар” беллашуви бўлиб ўтди

'Андижонда “Ўзархив” агентлиги тизимида фаолият юритувчи қизлар ўртасида “Балли қизлар” беллашуви бўлиб ўтди'ning rasmi

2021 йил 5 март куни “Ўзархив” агентлиги тизимидаги вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари ҳамда Ўзбекистон миллий архивлари ёш ходималари ўртасида “Балли қизлар” беллашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Ўзархив" агентлиги матбуот хизмати раҳбари Анваржон Алиев "Даракчи.уз"га хабар қилди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4235-сон қарори ва ““Ўзархив” агентлигининг 2021 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган ёшлар дастури” 23-банди ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди. 

“Ўзархив” агентлиги тизимида ҳам хотин-қизларни, ёшлар қўллаб қувватлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда тизимда меҳнат қилаётган ходимларнинг қарийиб 70 фоизини аёллар ташкил этади. 

“Балли қизлар” кўрик-танловида 16 нафар иштирокчилар 4 та шарт бўйича беллашдилар: 

  • архив соҳасини ривожлантириш бўйича инноваицон ғоя ёки архив соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти ўтказилди;
  • бу шартда қизлар ўз маҳоратларидан келиб чиқиб, экибана (гулдасталар) ва карвин; (турли мева ва сабзавотлардан шакллар) ясадилар, расм чиздилар, ширинликлар ва турли салатларни тайёрладилар; 
  • архив иши, АКТ, коррупция бўйича савол-жавобларга жавоб берилди;
  • саҳна кўринишида Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрда қабул қилинган “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари” ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида” ги қонун ҳужжатлари асосида хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларига олиб келадиган сабаблар ҳамда уларни бартараф этиш чораларини акс эттирувчи  саҳна кўринишларини намойиш этдилар.

Бошқа янгиликлар