1

Ўзбекистонда 2 ойда қанча одам ЙТҲ натижасида ҳалок бўлгани маълум бўлди

ЖАМИЯТ 08.03.2021, 14:01
Теглар: ЙТҲ, Ўзбекистон
Ўзбекистонда 2 ойда қанча одам ЙТҲ натижасида ҳалок бўлгани маълум бўлди

Ўзбекистонда 2021 йилнинг ўтган икки ойи давомида 802 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, шундан 255 таси ўлим билан якунланган.

Январь—февраль ойлари давомида мамлакат ҳудуди бўйлаб содир бўлган ЙТҲлар оқибатида жами 265 киши: уларнинг 188 нафари — авария жойида, 77 нафари — шифохоналарда ҳалок бўлган. Шунингдек, авариялар оқибатида 724 киши турли даражадаги тан жароҳатларини олган.

ЙТҲларнинг 393 таси пиёдалар, 103 таси болалар, 14 таси маст ҳайдовчилар билан содир бўлган. 28,4 фоиз ҳолатда авариялар пиёдаларнинг кўчани нотўғри жойидан кесиб ўтиши оқибатида юз берган.

Икки ой ичида энг кўп йўл-транспорт ҳодисалари Тошкент шаҳри содир бўлган — тегишли даврда 116 та ЙТҲ қайд этилган. Рўйхатдаги дастлабки учликдан Тошкент вилояти (109 та авария) ва Наманган вилояти (79 та авария) ўрин олган.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Сурхондарёда "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (видео)

12.05.2023, 09:55

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...
Қорақалпоғистонда "Nexia-3" ва юк машинаси иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди, 5 одам ҳалок бўлган (видео)

06.02.2023, 13:36

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Nexia-3 ва юк машинаси иштирокида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича,...
Самарқандда 64 ёшли аёл автобус уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этди (видео)

30.01.2023, 12:13

Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1