1

Қарз шартномаси бўлмаса берилган пулни ундириш мумкинми?

ЖАМИЯТ 08.03.2021, 18:47
Қарз шартномаси бўлмаса берилган пулни ундириш мумкинми?

"Даракчи" таҳририятига Сирдарё туманида яшовчи фуқаро Б.Улугмуратовдан мурожаат келиб тушди:

— 2014 йил Сирдарё туманида яшовчи бир фуқаро бошқа бир фуқародан 35 минг доллар, 2015 йил 19 минг доллар олган. Яна икки кишидан хорижий валютада пул олган, бироқ қайтармаган. Шу пулларни қандай ундирса бўлади?

Фуқаронинг мурожаатига жавоб олиш мақсадида Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси Дилфуза Дадажонова билан боғландик...

— Қарз эвазига уни қайтариш шарти билан пул олингани ҳақида ёзилган тилхат ёки бошқа ёзма ҳужжатнинг (масалан, тушунтириш хатлари) мавжудлиги фуқаролар ўртасида қарз шартномасининг тузилганлигидан далолат беради. Бундай ёзма далилнинг йўқлиги, гувоҳларнинг оғзаки кўрсатмалари билан қарз олди-берди муносабати ҳақиқатда ҳам бўлганлигини тасдиқлашга асос бўлмайди. Агар фуқаро сиздан қарз эвазига пул олганлигини тасдиқловчи ёзма ҳужжат мавжуд бўлса, бундай ҳолатда сиз унинг яшаш жойидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судга даъво аризаси билан мурожаат қилишингиз лозим бўлади.

 Шунингдек, фуқаролик қонунчилигида пул маблағини бошқа шахсдан ундириш даъво талабига нисбатан уч йиллик даъво муддати қўлланилиши назарда тутилган. Ушбу муддатнинг ўтиши фуқаронинг сизга қарзини қайтариши лозим бўлган муддат ўтганидан бошлаб ҳисобланади. Суд ҳар қандай ҳолатда ҳам сизнинг қарз ундириш ҳақидаги даъво аризангизни иш юритувига қабул қилиб, мазмунан кўриб чиқиши лозим бўлади. Даъво муддатининг қўлланилиши фақатгина қарз олувчининг судга берган ёзма аризасига асосан амалга оширилади.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1