"Ливерпул" ўз майдонидаги кетма-кет 8-учрашувда ғалаба қозона олмади. Бунақаси 1952-йилдан бери биринчи марта рўй бермоқда.
"Ливерпул" AПЛда "Фулхем"га 0: 1 ҳисобида ютқазди.
Мерсисайдликлар Aнглия чемпионатидан ўрин олган кетма-кет 8-ўйинда ғалаба қозона олишмаяпти (6 мағлубият, 2 дуранг).
Премер-лига доирасида "Энфилд"даги сўнгги ғалаба 16-декабр куни "Тоттенхем" га қарши ўйинда (2: 1) қайд этилганди.
"Ливерпул"нинг ўз майдонидаги ғалабасиз серияси бўйича анти-рекорд 1951 йил ўрнатилди. Ўша мавсумда"қизиллар" "Энфилд"даги кетма-кет 10та учрашувда ғалаба қозона олишмаганди