1

Уй-жой учун субсидия олмоқчи бўлганлар қаерга, қачон ва қандай тартибда ҳужжат топширади?

ЖАМИЯТ 09.03.2021, 15:39
Теглар: субсидия, Севара Зокирова
Уй-жой учун субсидия олмоқчи бўлганлар қаерга, қачон ва қандай тартибда ҳужжат топширади?

АОКАда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида ўтказилган брифингда шу саволга жавоб берди:

   «Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарорига асосан, 18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари (фуқаро меҳнат мигранти бўлганда унинг номидан оила аъзолари ҳам ариза бериши мумкин) уй-жой сотиб олишда бошланғич бадал ёки кредит фоизининг бир қисмини қоплаш бўйича субсидиялар олиш юзасидан жорий йилнинг 1 мартидан 1 октябрига қадар Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали орқали ариза беришлари мумкин.

Қуйидаги маълумотлар тақдим этилади:

    -  Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;

   - Оила аъзоларининг шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва вояга етган фарзанди(лари) бўлганда) ва фарзандларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари (агар вояга етмаган бўлса) нусхаси;

   - Никоҳ бекор қилингани ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқимий эмас деб топилгани тўғрисидаги суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолларда) ва оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ органлари архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолларда);

   - Турар-жойининг кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар;

   - Турар-жойининг уй дафтарининг ёки квартира карточкасининг (17-шакл бўйича) нусхалари;

  - Ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ҳамда ушлаб қолинган даромад солиқлари ҳақида маълумотнома.

   - Ажратиладиган субсидиялар тегишли молия йили учун тасдиқланган параметрлар доирасида амалга оширилиши белгиланган.

 Мазкур параметрлар белгилангач, «Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ЯИДХП» (my.gov.uz) ҳамда Давлат хизматлари марказлари орқали ариза бериш мумкин бўлади. Аризалар қабул қилиниши бошланиши ҳақида қўшимча маълумот берилади».

 

Шарҳлар

Парранда гўшти учун субсидия миқдори оширилди

25.01.2022, 10:04

“Паррандачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–100-сон, 24.01.2022 й.) қабул қилинди.Унга кўра, 2022 йил 1 январдан 2024 йил 1 январгача...
Кўп квартирали уй-жойларда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга субсидия ажратилади

21.06.2021, 14:15

2021 йил 1 октябрдан қурилиши тугалланган ва фойдаланишга қабул қилинган кўп квартирали уй-жойни бошқариш биринчи икки йилда қурувчи томонидан амалга оширилади ҳамда мазкур муддатга кўп...
Юртимизда меҳмонхоналарга субсидия бериш қанча муддатга узайтирилгани маълум қилинди

02.04.2021, 17:08

Республикада уч ва тўрт юлдузли меҳмонхоналарни субсидиялаш муддати 2023 йил 31 декабргача узайтирилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг «Ҳуқуқий ахборот»  каналида хабар берилди.Маълум қилинишича,...
Кам таъминланганларга уйнинг бошланғич бадалини тўлаш учун давлат томонидан субсидия ажратилади

22.11.2019, 23:56

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 22 ноябрь куни қишлоқлар ва шаҳарларда аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокамасига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1