АсосийJamiyat

Юртимизда неча нафар аёлга 54 ёшдан ёшга доир имтиёзли пенсия тайинланган?

'Юртимизда неча нафар аёлга 54 ёшдан ёшга доир имтиёзли пенсия тайинланган?'ning rasmi

Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелдаги “Хотин қизларга қўшимча имтиёзлар тўғрисида”ги 760-сон Қонунига асосан 1999 йил 1 июлдан Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига 20 йиллик меҳнат стажига эга бўлган аёлларга 54 ёшдан имтиёзли асосларда ёшга доир пенсия тайинлаш тўғрисида қўшимча киритилган ва амалиётга жорий қилинган. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси Матбуот хизмати хабар берди.

 Маълум қилинишича, давлатимиз томонидан аёлларга бўлган эътибор кучайтирилиши натижасида 1999 йил 1 июлдан 2021 йил 1 мартга қадар 457 000 нафардан ортиқ аёлларга 54 ёшдан имтиёзли асосларда ёшга доир пенсия тайинланган.

Шундан, 1999 йилда 4960 нафар, 2000 йилда 10 125 нафар, 2001 йилда 10 857 нафар, 2002 йилда 10 201 нафар, 2003 йилда 11 497 нафар, 2004 йилда 12 955 нафар, 2005 йилда 14 062 нафар, 2006 йилда 14 832 нафар, 2007 йилда 14 867 нафар, 2008 йилда 16 774 нафар, 2009 йилда 18 736 нафар, 2010 йилда 22 305 нафар, 2011 йилда 18 866 нафар, 2012 йилда 20 059 нафар, 2013 йилда 19 354 нафар, 2014 йилда 22 163 нафар, 2015 йилда 31 554 нафар, 2016 йилда 33 485 нафар, 2017 йилда 34 507 нафар, 2018 йилда 36 702 нафар, 2019 йилда 37 320 нафар, 2020 йилда 35 584 нафар ва 2021 йил январь-февраль ойларида 5 261 нафар аёлларга 54 ёшдан имтиёзли асосларда ёшга доир пенсия тайинланган.

Дунё ва МДҲ давлатларининг пенсия қонунчилигида аёлларга 54 ёшдан имтиёзли асосларда ёшга доир пенсия тайинлаш назарда тутилмаган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар