Жорий йилнинг 28 февраль куни Чилонзор тумани ИИО ФМБга 30 ёшли Бобур Ж. мурожаат қилиб, ўз аризасида унинг 10 ёшли ўғлига нисбатан фаҳш ҳаракатлар қилган таксичига нисбатан чора кўришни сўраган.
Отанинг мурожаатидан сўнг мазкур факт Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг назоратига олинган. Ҳолат бўйича Чилонзор тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129 моддаси 1 қисми бўйича жиноий иш қўзғатилган. Гумонланувчининг шахсини ва ҳолатни тафсилотларини аниқлашга қаратилган тезкор-тергов тадбири ўтказилаётган маълум қилинди.
Воқеа юзасидан берилган қўшимча маълумотларга кўра, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан гумон қилинувчининг шахси аниқланган.
" – У 47 ёшли Ғайрат Д. Ҳозирги кунда у ушланган ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 119-моддаси 4-қисми билан айб эълон қилиниб, суд томонидан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда", – дейилади хабарда.