Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов эртага, 10-март куни амалий ташриф билан Покистон Ислом Республикасига боради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.
Учрашув ва музокаралар давомида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, икки томонлама муносабатларни минтақавий алоқалар шароитида муҳокама қилиш режалаштирилган.
Томонлар, шунингдек, жорий йилга мўлжалланган олий ва юқори даражадаги қўшма тадбирлар жадвалини ҳам кўриб чиқадилар.






