1

Раъно Шодиева “Мендирман Жалолиддин” сериалидаги она роли учун жуда ёш. Унинг ўзи бу ҳақида нима дейди?

МАДАНИЯТ 09.03.2021, 20:01
Раъно Шодиева “Мендирман Жалолиддин” сериалидаги она роли учун жуда ёш. Унинг ўзи бу ҳақида нима дейди?

Кеча 8 март куни Тошкент шаҳридаги Hilton меҳмонхонасида Алпарслон Акинжи бошчилигидаги Туркия элчихонаси масъуллари, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков ва “Мендирман Жалолиддин” тарихий сериали ижодкорлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур тадбирда иштирок этган "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов “Мендирман Жалолиддин” сериалида Жалолиддин Мангубердининг онаси Ойчечак султон ролини ижро этган Раъно Шодиевадан она роли ижросида ноқулайликлар бўлмадими, дея сўради.

“ЎША ПАЙТЛАР АЁЛЛАРИМИЗ ЁШ ТУРМУШГА ЧИҚИШГАН”

Раъно ШОДИЕВА, актриса:

— Мана шу саволни жуда кўп сўрашяпти ва жуда кўп муҳокама қилиняпти. Жалолиддин улғайганда (таҳр. 22-23 ёш атрофи айтиляпти) Ойчечак султоннинг ёши у қадар катта бўлмаган – 40 ёшлар атрофида бўлган. Мен хозир 42 ёшдаман. Лекин ўша пайтлар ҳаммамизга маълумки, аёлларимиз ёш турмушга чиқишган. 14-15 ёшларида фарзанд кўришган. Биз ҳам  барча актёрлар қатори 3-4 та кастингдан ўтганмиз. Режиссёрларимиз, продюсерларимиз бу образда айнан мени кўрганликлари учун мени танлашган. 

“ЎЗИМНИНГ ТЎНҒИЧ ЎҒЛИМ 24 ЁШДА”

— Менда ҳеч қандай ноқулайлик бўлмади. Шахсан ўзимнинг тўнғич ўғлим 24 ёшда ва бу образимда онанинг ҳиссиётларини кўрсатишда менга қийинчилик туғилмади. Қийналган бўлсам, турк тилида қийналгандирман. (кулади)

“АЁЛ КИШИ ЁШ КЎРИНСА ЁМОНМИ?”

Жуда тўғри савол бўлди – сериалда жуда ёш кўринганман. Аёл киши ёш кўринса ёмонми? Янада ёш кўринишимиз сабабларидан бири бу – оператор маҳорати. Чироқлар билан яхши ишлангани, монтаж усталарининг меҳнати туфайли ҳам фильмда ёшроқ кўринган бўлсак керак”, - дейди Раъно Шодиева.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1