10 март куни Миробод ва Янгиҳаёт туманларининг айрим манзилгоҳларида вақтинча газ таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Миробод ва Янгиҳаёт туманларидаги газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, айрим манзилгоҳларда газ таъминоти тўхтатилади.
Миробод туманида соат 09:00 дан 18:00 гача:
— "Парвона" МФЙда;
Янгиҳаёт туманида соат 11:00 дан 17:00 гача:
— Бирлик кўчасида.
Таъмирлаш ишларидан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.