1

Бугун Тошкентда овозсиз фильмлар фестивали старт олади

МАДАНИЯТ 10.03.2021, 12:38
Бугун Тошкентда овозсиз фильмлар фестивали старт олади

10 март Ёшлар ижод саройида «Ўзбеккино» МА ва Гёте институти ҳамкорлигида  «Овозсиз фильмлар фестивали» старт олади.

Мазкур фестивалда ўзбек ва немис киноижодкорларининг классик фильмлари намойиш этилади. Фильмлар «Сафо» гуруҳининг жонли ижродаги мусиқалари жўрлигида ҳавола қилинади.

Бугун фестивалнинг илк куни соат 18:30 да Гёте институтида “Республика кинофонди” ДУК директори Элжон Аббасов ва  киношунос Нигора Каримова иштирокида «Кинолекторий» ҳужжатли медиа лойиҳасининг тақдимоти ўтказилади.  

Фестиваль дастуридан "Ўлим минораси", "Шаҳзода Аҳмаднинг саргузаштлари" ва "Мохов қиз" фильмлари ўрин олган. Мазкур фестиваль 14 мартга қадар давом этади.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1