АсосийЖАМИЯТ

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига берилаётган овқатлардан ранжиган Қашқадарё ҳокими аутсорсинг хизматини йўлга қўйишни буюрди

Қарши шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабарига кўра, вилоят раҳбари Зойир Мирзаев шаҳа...

Қарши шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабарига кўра, вилоят раҳбари Зойир Мирзаев шаҳардаги “Мурувват” интернат уйига айни тушлик вақтида  ташриф буюрган ва тарбияланувчиларга берилаётган овқатлардан ранжиган.  

"- Баҳор ойида соғлом инсоннинг ҳам силласи қурийди, - деди вилоят раҳбари. – Шуни ҳисобга олиб, витамин ва минералларга бой овқатлар тайёрланиши керак. Президентимиз ушбу масалада, “уларни ота-онамиздек, болаларимиздек кўрсак ишимизда барака бўлади” дея таъкидлаган эдилар", деган ҳоким.

Шундан сўнг ҳоким  “Мурувват” уйида аутсорсинг хизмати бўйича танлов ўтказилиши тўғрисида эълон бериш топшириғини берган. Ёз жазирамасида истиқомат қилувчилар учун сўлим ва салқинлик улашувчи манзарали дарахтлар экиладиган ҳамда соябонли ўриндиқлар (беседкалар) ўрнатиладиган жойлар белгилаб берилган.

    Бошқа янгиликлар