Қашқадарёда суд, прокуратура, ички ишлар, адлия ва божхона органларининг мутасаддилари 10-13 март кунлари мобайнида мурожаатчилар билан мулоқот ўтказишади.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. Комилов раҳбарлигида Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирок этади.
Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида ташкил этилган оммавий сайёр қабуллар бугун ўз ишини бошлади.






