АсосийJamiyat

Андижонда 50 нафар фуқарога ажратилган субсидия маблағлари талон-торож қилинганлиги фош этилди

'Андижонда 50 нафар фуқарога ажратилган субсидия маблағлари талон-торож қилинганлиги фош этилди'ning rasmi

Жалақудуқ туманида 50 нафар фуқарога ажратилган субсидия маблағлари талон-торож қилинганлиги фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жалақудуқ туман бўлим томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Х.b.” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари ва Жалақудуқ туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул шахслари олдиндан тил бириктириб, тумандаги 50 нафар кам таъминланган ва ишсиз фуқаролар номига субсидия маблағларини ажратиш орқали “Х.b.” кооперативига 111,5 млн сўм ўтказишиб, амалда фуқароларга ҳеч қандай маҳсулот етказмасдан ёки хизмат кўрсатмасдан ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганликлари аниқланган. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти хабар берди.

Маълум бўлишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бошқа янгиликлар