АсосийJamiyat

Олий таълим тарбия маскани эмас, бу жараёндан узилиши керак – Алишер Қодиров

'Олий таълим тарбия маскани эмас, бу жараёндан узилиши керак – Алишер Қодиров'ning rasmi

Бухоро давлат университетида Oлий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров раҳбарлигидаги таълимга масъул Парламент комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Парламент аъзолари бу ерда cенатор Абира Ҳусейнова ҳамда олийгоҳ раҳбарияти билан учрашиб, сўнгги йилларда таълимда бўлаётган ўзгаришлар, малакали мутахассислар тайёрлаш, талабаларни ётоқхона билан таъминлашдаги муаммолар, уларнинг ечимлари бўйича ўзаро фикр алмашди, таклифлар ўртага ташланди.

– Олий таълим тарбия маскани эмас, бу жараёндан узилиши керак. Талаба олийгоҳга фақат билим олиши учун келиши лозим. Яъни, олий таълимда фақат етук мутахассис тайёрланадиган муҳит яратилиши керак, – деди Алишер Қодиров учрашувда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар