“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Ijod” студияси томонидан Ўзбекистон халқ артисти Бахтиёр Ихтиёров ҳақида фильм яратилмоқда.
“Бахтиёр Ихтиёров: Мени мафтун қилган эртаклар” деб номланган икки қисмли мазкур ҳужжатли фильм “Ватан тимсоли” туркум фильмларидан бири.
Унда Ўзбекистон халқ артисти Бахтиёр Ихтиёров ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилинади.
Фильм сценарий муаллифлари Жўрабек Рўзметов ва Дилшод Саломов, постановкачи режиссёр Жўрабек Рўзметов, постановкачи оператор Иқбол Мелиқўзиев, постановкачи рассом Исобек Эгамбердиев.
Фильмида Убайдулла Омон, Муҳаммаджон Рафиқов, Хайрулла Саъдиев, Элёр Эшмуҳаммедов, Мурод Ражабовларнинг интервьюларидан фойдаланилган. Фильмнинг съёмка жараёнлари Бухоро вилояти ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтмоқда.