АсосийЖАМИЯТ

Ойлик маоши берилмаётган кўприк қурувчиларининг ҳаққи март охиригача тўлаб берилиши маълум қилинди (видео)

Ижтимоий тармоқларда 13-Кўприкқурилиш отряди ишчилари орасида 3 ойдан буён ойлик маош бери...

'Ойлик маоши берилмаётган кўприк қурувчиларининг  ҳаққи март охиригача тўлаб берилиши маълум қилинди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда 13-Кўприкқурилиш отряди ишчилари орасида 3 ойдан буён ойлик маош берилмаётганлигидан норози ишчиларнинг видеоси тарқалган эди.

Маълум қилинишича, “Кўприкқурилиш” Трести УК раҳбарияти томонидан жойига бориб вазият ўрганилган.

Ўрганишлар натижасида видео тасвирга муаллиф томонидан берилган изоҳда бироз ноаниқликларга йўл қўйилганлиги аниқланган.

" – Трест таркибидаги барча корхоналар ишчиларининг  2020 йил учун иш ҳақлари тўлиқ қоплаб берилган бўлиб, аслида ойлик иш ҳақидан қарздорлик фақат жорий йилнинг январ ойи учун мавжуд, Трест маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида қабул қилинган Жамоа шартномасига кўра иш ҳақини тўлаш муддати ҳисобот ойидан кейинги ойнинг якунигача, яъни, феврал ойи иш ҳақини тўлаш муддати март ойининг якунигача ҳисобланиши белгиланган.

Трест раҳбарияти томонидан ишчиларга зарур тушунтириш ишлари олиб борилиб, январ ойи иш ҳақи тўлиқ қопланганлиги маълум қилинди ва феврал ойи учун маош март ойининг якунигача қопланиши режалаштирилди", – дейилади “Кўприкқурилиш” Трести УК баёнотида.

    Бошқа янгиликлар