АсосийJamiyat

Ишчилар мажбурий ҳашарга жалб қилинмайди. «Маҳалла» жамғармасига пул ўтказиш ҳам ходимнинг хоҳишига боғлиқ

'Ишчилар мажбурий ҳашарга жалб қилинмайди. «Маҳалла» жамғармасига пул ўтказиш ҳам ходимнинг хоҳишига боғлиқ'ning rasmi

АОКАдаги матбуот анжуманида маълум қилинишича, 13 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказишга доир ҳукумат фармойишида қуйидагилар алоҳида қайд этилган:

  •  умумхалқ ҳашари доирасида бўлмаган бошқа турдаги жамоат ишлари, шу жумладан, қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга қатъий йўл қўйилмаган ҳолда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;
  • автомобил йўллари, ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчалар, сув объектлари, қирғоқбўйи ҳудудлар ва зоналар, қурилиш майдонлари, бино ва иншоотлар томлари, хавфли ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек, инсонларнинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғилиши юзага келиши мумкин бўлган бошқа жойларда ихтиёрий ташаббус билан ҳашарлар ва бошқа ишларни ўтказиш тақиқланганини қатьий назоратга олиш;  
  • ушбу тарғибот-ташвиқот тадбирларида жойларда иш берувчилар томонидан ҳашарда кўзда тутилган ишлар учун ишчиларни мажбурий тарзда жалб этишга мутлақо йўл қўймаслик, шундай ҳолатларга йўл қўйган мутасаддиларга жазо чораларини қўллаш.

 

 Фармойишга кўра, ҳашар муносабати билан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ихтиёрий маблағлари «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг банкдаги ҳисобварақларига ўз ташаббусларига кўра ўтказилиши тавсия этилган.

 

    Бошқа янгиликлар