АсосийJinoyat

Янгийўлда туман кадастр бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси тадбиркордан пора олаётган вақтда ушланди

'Янгийўлда туман кадастр бўлими бошлиғи  вазифасини бажарувчиси тадбиркордан пора олаётган вақтда ушланди'ning rasmi

Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти, Янгийўл туман бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи С.Ж. “R.M.” МЧЖ томонидан қурилган “Автомобилларга газ тўлдириш компрессор” шаҳобча биносининг кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериши эвазига, жамият раҳбаридан 10 тонна цемент олиб беришни талаб қилиб, цементни бозор нархида ўртача 10 млн сўмга ҳисоблаб, дастлаб “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси учун аккумулятор ҳамда 500 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди. 

Мазкур ҳолат юзасидан С.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар