Шу йилнинг 23 февраль куни кечки соат 20.30лар атрофида Денов шаҳри Ибн Сино маҳалласи "Назокат" кўчасида истиқомат қилувчи 1995 йилда туғилган аёл ўзининг турмуш ўртоғи томонидан пичоқланган. Бу ҳақда "Замон" информацион дастуридан хабар берилди.
Хабарда айтилишича, эркак доимий равишда спиртли ичимлик истеъмол қилиб аёлини турли қийноқларга солиб келган.
Оғир жароҳат олган ёш келин жон талвасасида туман ИИБ бўлимига келади. ИББ ходимлари эса аёлни зудлик билан шифохонага олиб боради.
Мазкур ҳолат юзасидан, Денов туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми э банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳозирда айбланувчига нисбатан қамоққа олиш жазоси қўлланилган.






