Бугун, 11 март куни жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судида ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож бўлган Сирғали ва Янгиҳаёт туманлари фуқароларини қийнаб келаётган муаммоларини аниқлаб, жойида ижобий ҳал этиш, керакли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Ходжакулов ва Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедов томонидан оммавий сайёр қабул ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судининг Жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорлик бўйича бош консультанти Садоқат Аллаберганова хабар қилди.

Унда фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича, маъмурий ва иқтисодий судларнинг судьялари ҳамда туманлар секторлари раҳбарлари қатнашди.


Сайёр қабул доирасида меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

Сайёр қабулда жами 63 нафар фуқаро иштирок этди.
Масалан: мурожаатчилар орасида экспертиза хулосасини олган бўлса-да, хулоса инобатга олинмай даъвоси рад этилгани сабабли Тошкент шаҳар суди раиси қабулини сўраган фуқаро ўзини қийнаган масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар олди.




Мурожаатлар билан келган фуқароларнинг 67 та масала юзасидан муаммолари ва уларни қийнаётган саволлар кўриб чиқилди. Улар орасида ишга тиклаш, уй-жой, мерос ва мол-мулк низолари, бузилган уй-жойи ўрнига компенсация олиш, ажрим каби масалалар юзасидан мурожаатлар кўпроқ учради.



25 та мурожаат қаноатлантирилди, 30 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 8 та ариза эса назоратга олинди.



Тингланган фуқаролар мурожаатларининг:
- 31 таси жиноят ишлари бўйича,
- 23 таси фуқаролик ишлари бўйича,
- 4 таси маъмурий ишларга оид масалалар бўлди.









