1

Ўзбекистон Қирғизистоннинг асосий савдо шерикларидан биридир – Садир Жапаров

СИЁСАТ 12.03.2021, 00:24
Теглар: Ўзбекистон, Қирғизистон
Ўзбекистон Қирғизистоннинг асосий савдо шерикларидан биридир –  Садир Жапаров

Аввалроқ, Ўзбекистон – Қирғизистон раҳбарлари ўртасида имзоланган ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. 

Президент Матбуот хизматининг хабар беришича, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев музокаралар ишонч муҳитида ўтгани, томонлар ўзаро ҳурмат ва манфаатларни ҳисобга олиш тамойиллари асосида кенг миқёсли вазифаларни ҳал қилишга тайёр эканини қайд этди.

"Биз икки томонлама муносабатларнинг барча долзарб масалаларини муҳокама қилдик. Устувор эътибор савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш чораларини кўришга келишиб олдик. Шу мақсадда ишбилармонлар ўртасидаги алоқалар фаоллашиши учун қулай шароитлар яратилади, савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, инфратузилма соҳаларида умумий қиймати 900 миллион АҚШ долларидан зиёд бўлган янги лойиҳалар амалга оширилади. Уларнинг барчаси ҳозиргина қабул қилинган “йўл харитаси”га киритилди. Инвестиция жамғармасининг ташкил этилиши бу лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилади. Ўзбекистон – Қирғизистон шериклигида, шубҳасиз, муҳим ўрин тутадиган ҳудудлараро ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Биз чегараолди вилоятлар ҳокимларининг мунтазам учрашувларини ўтказиш, аниқ лойиҳа ва тадбирларни амалга оширишга келишиб олдик. Ишончли ва самарали транспорт йўлаклари мамлакатларимиз  иқтисодиётлари учун улкан аҳамиятга эга. Бу борада сўз юритганда, аввало, “Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой” темир йўли ҳамда “Тошкент-Андижон-Ўш-Иркештом-Қашғар” мультимодаль йўлагини қайд этиш лозим. Биз ушбу йўналишларни илгари суриш бўйича ўзаро мувофиқлашган чоралар кўриш тўғрисида аҳдлашиб олдик", - деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбарлари савдо ва божхона иши, инвестициялар, саноат кооперацияси, транспорт, сувдан фойдаланиш, энергетика, экология соҳаларида икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, мудофаа идоралари ўртасидаги, терроризм ва диний экстремизмга қарши курашиш бўйича ҳамкорликни, маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш зарурлигини қайд этдилар.

Президент Садир Жапаров музокараларда кенг кўламли масалалар бўйича фикр алмашилгани, унинг натижаларидан мамнун эканини қайд этди.

Ўзбекистон Қирғизистоннинг асосий савдо шерикларидан биридир. Ўзаро ҳамкорликнинг барча жиҳатларини фаоллаштириш мақсадида парламентлараро ва ҳукуматлараро комиссиялар мажлислари, чегараолди вилоятлар ҳокимларининг учрашувлари яқин вақтларда ўтказиш режалаштирилди. Бизнес вакилларига қулай муҳит яратиш, товар айирбошлаш ҳажмини оширишга келишиб олдик, – деди Қирғизистон Президенти.

Маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш маслаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бугунги кунда Ўзбекистонда қирғиз миллатига мансуб 300 мингга яқин фуқаролар яшайди. Уларга ўз тили, маданияти ва анъаналарини асраш ва ривожлантириш учун барча имконият яратилган.

Халқларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш мақсадида маданият ва кино кунлари, ёшлар форумлари, фестиваль ва кўргазмалар ташкил этишга келишиб олингани айтилди. Қирғизистон ёшларига Ўзбекистоннинг етакчи олий ўқув юртларида таълим олиш учун ҳар йили устувор йўналишлар бўйича грантлар ажратиш режалаштирилаётгани маълум қилинди.

Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг мамлакатимизга  давлат ташрифи давом этмоқда.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Путин Қирғизистонга келди. Бу унинг Жапаров давридаги илк ташрифи

09.12.2022, 09:30

Россия президенти Владимир Путин Қирғизистонга келди. Бу ҳақда "Спутниқ Қирғизистон" хабар бермоқда. Маълум қилинишича, Россия президентини "Манас" аэропортида Вазирлар Маҳкамаси раиси – Президент Администрацияси раҳбари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1